Ota-ona huquqidan mahrum qilish bo'yicha nizolar yuzasidan sud amaliyoti
Ушбу амалий қўлланма фуқаролик ишлари бўйича судларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, ҳуқуқий муносабатларни тушунтириш, амалда қўлланиладиган тартиб-таомиллар, асослар ҳамда суд амалиётида учрайдиган муҳим жиҳатларни ёритиш мақсадида тайёрланди. Қўлланмада Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига таянган ҳолда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини ҳал этишда амалий йўриқномалар берилган. Мазкур қўлланма болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлом ривожланишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий чораларни тўғри қўллашга кўмаклашади. Амалий қўлланмадан судьялар, судьялик лавозимига номзодлар, суд аппарати ходимлари, прокуратура органлари ходимлари, васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари, ички ишлар органлари ходимлари, адвокатлар, ҳуқуқшунослар, маҳалла ва фуқаролар йиғини масъул ходимлари, ижтимоий соҳа ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар, ота-оналар ҳамда қонуний вакиллар, талабалар фойдалниши мумкин. Қўлланма ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашувни шакллантириш ва бола манфаатларини устувор равишда таъминлашга хизмат қилади.
- Nashriyot
- "Dimal"
- Yil
- 2026
- Sahifalar
- 60
- Fond bo'limi
- -
- Nashr turi
- Uslubiy qo'llanma
- Bo`lim
- Fuqarolik-huquqiy fanlar kafedrasi
- P.S.
- -
- Mamlakat
- O'zbekiston
- Kutubxona
- ARM
O'xshash kitoblar